ЎзА Ўзбек

11.09.2018 16:54 Чоп этиш версияси

Халқаро транспорт йўлаклари

Халқаро транспорт йўлаклари
Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, 20-21 сентябрь кунлари Тошкентда “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Тадбир давомида ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида халқаро транспорт йўлакларидан самарали ҳамда ўзаро манфаатли фойдаланиш, Марказий Осиёда ягона, кўп тармоқли, шунингдек, ташқаридан интеграцияланган транспорт майдонини шакллантириш масалалари муҳокама қилинади.

Тадбирдан кўзланган мақсад – халқаро молия институтлари, ташкилотлар, транспорт уюшмалари, транспорт ва логистика компаниялари вакиллари билан янги транспорт йўлакларини шакллантириш бўйича мулоқотни янада ривожлантиришдан иборат.

ЎзА
5 323