ЎзА Ўзбек

20.07.2018 20:10 Чоп этиш версияси

Халқаро тажриба алмашилди

Халқаро тажриба алмашилди Пойтахтимизда Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда Туркия Республикаси Истанбул университети ҳамкорлигида семинар машғулотлари ташкил этилди.

Тадбир терроризм ва экстремизмга қарши курашишда Туркия билан тажриба алмашиш ва шу асосда икки мамлакат таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Бузғунчи ғояларга қарши курашишда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, айниқса, ёшларни диний оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни билимли, ватанпарвар ва ҳар томонлама комил инсон қилиб тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади. 

_MG_4673.JPG

Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи Баҳодир Матлюбов, Истанбул университети профессори Мустафо Қараташ ва бошқалар Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг учрашувларида эришилган келишувлар, бунинг натижаси ўлароқ турли соҳаларда ҳамкорлик ривожланиб бораётгани қардош халқларимиз фан, таълим, маънавий-маърифий ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш учун ҳам кенг имкониятлар яратганини алоҳида таъкидлади.

Икки кун давом этган семинарда академия профессор-ўқитувчилари ва курсантлари “Терроризм ва диний экстремизмнинг жамият ҳаётига таҳдидлари”, “Полиция таълим муассасаларида фиқҳ асосларини ўргатиш ва диний таълим бериш масалалари” мавзуларида маърузалар тинглади.

Тадбир доирасида меҳмонлар пойтахтимиз, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
4 992