ЎзА Ўзбек

11.07.2019 21:14 Чоп этиш версияси

Халқаро ташкилот вакиллари“Адолат” СДП фаолияти билан танишди

Халқаро ташкилот вакиллари“Адолат” СДП фаолияти билан танишди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаров ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш Миссияси (ЭБМ) делегацияси раҳбари – Сайловлар бўйича департамент бошлиғи Александр Шлик, Сайловлар бўйича маслаҳатчи Ульви Ахундлу, ЕХҲТнинг Парламент ассамблеяси дастурлари бўйича ходими Фарима Дафтари билан учрашди.

Н.Умаров делегация аъзоларига партия ва унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси, депутатларнинг қонун ташаббускорлиги ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик корпуслари фаолияти тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, партия ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазмун-моҳияти ҳақида гапириб берди.

Экспертлар Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сиёсий майдондаги ўрни, партия томонидан илгари сурилаётган ғоя ва мақсадлар, шунингдек, уларни амалга ошириш усуллари тўғрисида ҳам кенг тушунчага эга бўлди. Учрашув давомида барча саволларга асосланган ва конструктив жавоблар берилди.

Муҳайё ТОШҚОРАЕВА, ЎзА
4 939