ЎзА Ўзбек

01.08.2019 14:28 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: Халқаро пресс-клубда илк бор Олий Мажлис Сенати раиси иштирок этмоқда

ОНЛАЙН: Халқаро пресс-клубда илк бор Олий Мажлис Сенати раиси иштирок этмоқда

Бугун Халқаро пресс-клуб сессиясида "Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг янги тизими: халқаро ҳамкорлик, устувор вазифалар ва муаммолар таҳлили" мавзуида мулоқот бошланди.

Пресс-клуб спикерлари орасида клуб тарихида илк марта Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва шу вақтгача пресс анжуманда биринчи бор Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирок этмоқда. Шунингдек, қатнашчилар сафида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раиси Шавкат Жавлонов иштирок этмоқда.

Одам савдоси ва мажбурий меҳнат нима?

Одам савдоси қурбонларига қандай ёрдам кўрсатилмоқда?

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси зиммасига қандай вазифалар юклатилган?


Сессия давомида мазкур саволларга жавоб берилади.

Халқаро пресс-клубда кўтарилган энг характерли мавзулар, фикр-мулоҳазалар билан сизни таништириб борамиз. Бизни кузатиб боринг.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг жорий йил 31 июлда қабул қилинган «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳам қабул қилинган эди.

ЎзА
4 362