Тадбирда Халқаро она тили кунини нишонлашнинг аҳамияти, дунё тилларининг йўқолиб бораётгани ҳақида сўз борди.

21 февраль – Халқаро она тили куни муносабати билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Тил халқнинг тарихи, маданияти, турмуш тарзи, урф-одатини акс эттирувчи кўзгудир” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

– Юртимизда ўзбек тилини ривожлантиришга ҳукумат томонидан катта эътибор қаратилмоқда, – деди Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Алишер Умаров. – Президентимиз томонидан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни деб эълон қилиниши, “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг имзоланиши ушбу эътибор самарасидир. Ҳукумат даражасидаги бу масаланинг долзарблигини чуқур англаш, ўзбек тилини ривожлантириш, бойитиш ҳамда келажак авлодга етказиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз.

– Дунё аҳолисининг 90 фоизи 70 тилда гаплашади, қувонарлиси, бу тиллар орасида ўзбек тили ҳам бор, – деди Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Абдуғаффор Қирғизбоев. – Бутун дунё бўйлаб 1 миллиарддан ортиқ одам ўзбек тилида сўзлашиши аниқланган. Лекин бу хотиржам юриш керак, дегани эмас, она тилимиздаги жозиба йўқолиб, қадри тушиб кетишига йўл қўймаслигимиз керак.

Байрамга таклиф этилган Бангладешнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мосуд Маннан сўзга чиқиб, она тилини ривожлантириш ҳар бир миллатнинг азалий бурчи эканини таъкидлади. Шунингдек, 2000 йилдан буён нишонлаб келинаётган ушбу кун тарихи тўғрисида йиғилганларга сўзлаб берди.

Элчи таъкидлаганидек, 21 февраль – Халқаро она тили кунининг дунё бўйлаб кенг нишонланишига Бангладеш халқи билан содир бўлган қонли можаро сабаб бўлган. Ушбу сана 1952 йил 21 февралда Дакада содир бўлган воқеаларни хотирлаш учун танланган бўлиб, ўзларининг она тилини ҳимоя қилиш учун намойиш ўтказган талабалар бенгал тилини мамлакатнинг давлат тилларидан бири сифатида тан олинишини талаб қилган. Аммо она тили ҳимоячилари полиция томонидан куч билан бостирилган. Тўқнашувда ҳалок бўлган талабалар хотирасига мазкур сана дунё бўйлаб Халқаро она тили куни сифатида эҳтиром билан нишонланади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро она тили куни нишонланишига Бангладеш халқининг қандай боғлиқлиги бор?