ЎзА Ўзбек

18.10.2019 Чоп этиш версияси

“Халқаро миллий либослар фестивали“нинг навбатдагиси Италиянинг “Қирол саройи“да ўтиши мумкин

“Халқаро миллий либослар фестивали“нинг навбатдагиси Италиянинг “Қирол саройи“да ўтиши мумкин

Қайд этиш керакки, Италиядаги “Reggia di Caserta” (Қирол саройи) қадим тарихга эга Казерта шаҳридаги, қолаверса бутун дунёдаги энг йирик саройлардан бири ҳисобланади. Сарой 1200 зал ва хонага эга. Агарда шунга ўхшаш бошқа саройлар билан солиштирадиган бўлсак, бўлиб, Петербургдаги “Қишки сарой“да - 1084 хона, Англиядаги “Букингем“ саройида – 775 хона мавжуд. Саройдаги энг йирик ҳудудлардан бири Македонский билан Роксананинг тўй тасвири туширилган зал ҳисобланади.

Келгусида ана шу саройда Шаҳрисабз шаҳрида ўтказиладиган “Халқаро миллий либослар фестивали“нинг навбатдагиси ўтказилиши ва фестиваль давомида саройда ўзбек миллий либослари галереясини очилиши маълум қилинмоқда. Айни вақтда “Шаҳрисабз келинлари“ миллий либоси “Reggia di Caserta” маъмуриятига тақдим қилинди.

Хўш, бундай натижага қандай эришилди ва бундан қандай фойда бор дейсизми? Ана шу саволга Маркетинг бошқармаси Европа давлатлари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Шерзод Султонов жавоб берди.

– Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров кўмаги ва ташаббуси билан Италиянинг Казерта шаҳри Мэри Carlo Marino ва “Reggia di Caserta” маъмурияти билан учрашув ўтказилганда ана шу келишувга эришилди, –дейди Ш. Султонов. – Хабарингиз бор, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри “Фестиваллар шаҳри”га айланиб бормоқда. Энди, бу борадаги имкониятлар янада кенгайади. Зеро, яқинда Шаҳрисабз шаҳри ва Казерта шаҳри ўртасида “Биродар шаҳарлар“ риштаси боғланди. Шаҳарлар ўртасидаги иқтисодий, маданий, туризм соҳаларидаги ҳамкорликлар доирасида “Халқаро миллий либослар фестивали“ Италияда ўтказилади.

photo5282748511122729941.jpg

Маълумки, Казерта шаҳри тоза ипакдан бежирим гулқоғоз ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринда туради. Шу боис хорижий ҳамкорлар Шаҳрисабз ипагига жуда қизиқмоқда. Айни вақтда Қашқадарё вилоятидан Казертага ипак тола эксперт қилиш имкониятлари ўрганилмоқда.

Яқинда Китоб тумани ва Шаҳрисабз шаҳарларида ўтказилган “Анор” Халқаро агротуристик фестивали доирасида келган Италиялик меҳмонлар биринчи агротуристик қишлоқ Варганзада бўлишди.

Ноябрь ойида Казерта шаҳрида “Биродар шаҳарлар“ риштасини боғлаши билан боғлиқ кейинги режалар ва “йўл харитаси” белгилаб олинади.

4 066
ЎзА