Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида нашр этилган китобларнинг онлайн тақдимоти бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 27 мартдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳамда юртимиздан етишиб чиққан бошқа улуғ мутафаккир ва алломаларнинг бой мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси, илм-фан тараққиёти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур тадқиқ этиш, асарларининг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиб, халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, бу борадаги илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш ва амалга ошириш белгиланган эди.

photo_2020-07-16_18-41-21.jpg

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан ўтган вақт мобайнида алломаларимизнинг ҳаёти ва илмий меросини ёритувчи ўттизга яқин китоблар нашр қилинди. Жумладан, «Имом Бухорий таърифи», «Одоблар хазинаси», «Ўрта аср шарқ алломалари энциклопедияси», «Абдулҳамид Кеший ҳаёти ва ижоди», «Самарқандлик алломалар», «Алоуддин ал-Усмандий ас-Самарқандий», «Имом Бухорий — муҳаддислар султони», «Иброҳим Саффор Бухорий», «Имом Бухорий мажмуаси» китоб альбоми ҳамда «Жаҳолатга қарши — маърифат» рукни остида «Ҳақиқат ниқобидаги ёлғон», «ИШИДнинг ботил ғоялари ва уларга раддиялар» номли китоблар тайёрланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2019 йил 25 мартда тасдиқланган «Имом Бухорий илмий меросини илмий тадқиқ этиш ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги йўл харитаси асосида марказ илмий ходимлари томонидан «Имом Бухорий изидан», «Илмдан бошқа нажот йўқ», «Ота-она – ҳикмат, фарзанд – чироқ» ва «Исломда ижтимоий иллатлар муолажаси» номли рисолалар нашрга тайёрланиб, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида нашр қилинди.

photo_2020-07-16_18-41-17.jpg

Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов тақдимоти ўтказилаётган китобларнинг инсон ҳаётидаги ўрни, маънавиятимизни бойитишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, онлайн тақдимотда Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров, Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори Зоҳиджон Исломов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулла Уватов ва бошқалар мазкур китоблар, уларнинг яратилиш тарихи, ёшлар таълим-тарбиясидаги аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Мазкур китоблар халқимизни, айниқса, ёшларни маърифатга чорловчи китобхонликка чақириш, аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва бой илмий-маънавий меросини янада кўпроқ ўрганиш, Она-Ватанга, моддий-маънавий меросимизга ва тарихий қадриятларга бўлган маърифатини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

photo_2020-07-16_18-41-29.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро марказ навбатдаги янги китобларни тақдим этди