Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2018 20:55 Чоп этиш версияси

Халқаро мақом санъатига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

Халқаро мақом санъатига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда Миллий матбуот марказида Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбек миллий мақом санъати маркази бош директори С.Бегматов, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари С.Шукуров ва бошқалар мамлакатимизда миллий санъатимизни равнақ топтиришга устувор вазифа сифатида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Мутахассисларимиз фикрича, Президентимиз ташаббуси билан жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжумани мумтоз санъатимизни жаҳон миқёсида тарғиб қилиш, унинг жозибасини намоён этишда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

Нуфузли анжуманда дунёнинг 70 дан ортиқ давлатидан 300 га яқин санъатшунос олимлар, мумтоз санъат намоёндалари қатнашиши кутилмоқда. Анжуман доирасида мақом санъатига оид ижодий кўрик-танлов ҳам бўлиб ўтади. Унда юртимиз ва хорижий давлатлардан қатнашиш истагидаги хонандаларнинг профессионаллик даражаси, ижро маҳоратига жиддий эътибор қаратилди.

12-faqat saytga.jpg

16 (1).jpg

Назокат Усмонова, Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА
6 858