ЎзА Ўзбек

23.07.2018 16:36 Чоп этиш версияси

Халқаро мақом санъати анжумани чорлайди

Мумтоз мусиқа қайси тилда куйланмасин, ундаги сеҳрли оҳанг тингловчи қалбига бирдек кириб боради ва барчага бир хил маънавий озуқа улашади.

Ўзбек Миллий мақом санъати марказида бўлиб ўтган йиғилишда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказишдан кўзланган мақсад миллий мақом санъатимизни янада равнақ топтириш, ижодкорларнинг ўзаро фикр алмашиши учун кенгроқ шароитлар яратишдан иборатдир.

Саралаш давомида комиссия аъзолари томонидан хорижий давлат мақом ансамбллари ва яккахон хонандаларининг ижод намуналари анжуман Низоми талаблари асосида ўрнатилган тартибда холисона саралаб олинди.

Комиcсия аъзоларининг маълум қилишича, ҳозирги кунга қадар 60 дан ортиқ хорижий давлат вакиллари анжуманда иштирок этиш истагини билдирган.

Назокат Усмонова, ЎзА
6 518