ЎзА Ўзбек

20.07.2018 20:36 Чоп этиш версияси

Халқаро истеъмолчилар ташкилотига аъзолик қандай имкониятлар беради?

Халқаро истеъмолчилар ташкилотига аъзолик қандай имкониятлар беради?
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Халқаро истеъмолчилар ташкилотига аъзо бўлди. Шу муносабат пойтахтимизда ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар жараёнида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий сиёсатга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Жорий йилнинг 6-13 июль кунлари Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегацияси Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ишчи ташриф билан бўлди. Учрашувда Халқаро истеъмолчилар ташкилоти бош директори Аманда Лонг хоним Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига аъзолик сертификатини топширди.

– Халқаро истеъмолчилар ташкилотига аъзолик федерацияга истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ахборот алмашиш, донор ташкилотлар маблағлари эвазига амалга ошириладиган минтақавий лойиҳаларда иштирок этиш, соҳада амалга оширилаётган илғор тажрибалар, халқаро миқёсда қабул қилинаётган ҳужжатлардан хабардор бўлиш имконини беради, – деди Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов.

Даврон Суннатов, ЎзА
5 449