ЎзА Ўзбек

27.08.2020 Чоп этиш версияси

Халқаро қисқа метражли фильмлар фестивали учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

Халқаро қисқа метражли фильмлар фестивали учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

“Ўзбеккино” миллий агентлигида Япониянинг DigiCon6 Asia-2020 халқаро қисқа метражли фильмлар фестивалида иштирок этиш учун саралаш босқичлари бўлиб ўтди.

Агентлик ахборот хизматининг маълумотларига кўра, кинофестивалнинг бу йилги саралаш босқичида ўзбекистонлик ижодкорлар 28 та қисқа метражли фильми билан иштирок этди. Тажрибали киношунос ва режиссёрлардан иборат ҳакамлар ҳайъати уларни баҳолаб борди. Якунда 4 та фильм ғолиб, деб топилди ва DigiCon6 Asia – 2020 кинофестивалида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. 

Булар “Қурт”(режиссёр А.Самугджанов), “Лариса” (режиссёр С.Маъсудхонов), “Концерт”(режиссёр А.Абдуллаев) ва “Ер қадри” (режиссёр М.Эргашева) фильмларидир.

Фестиваль жорий йилнинг кузида Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилади.

4 357
ЎзА