ЎзА Ўзбек

11.07.2019 Чоп этиш версияси

Халқаро фестивалда энг муносиблар иштирок этади

Халқаро фестивалда энг муносиблар иштирок этади

Навоий вилояти Кармана туманидаги “Ҳунармандлар” марказида вилоят ҳунармандлари маҳсулотларининг кўргазмаси ўтказилди.

Жорий йилнинг 10-15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан ташкил этилган тадбирда вилоятдаги 40 нафардан ортиқ ҳунарманд ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Кўргазма давомида ҳунармандларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди. Энг яхши маҳсулотлар халқаро фестивалда намойиш этиш учун сараланди.

3.jpg

5.jpg

6.jpg

5 744
Сирож АСЛОНОВ олган суратлар, ЎзА