ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Халқаро дзюдо федерацияси президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келяпти

Халқаро дзюдо федерацияси президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келяпти

Бугун Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер расмий ташриф билан мамлакатимизга ташриф буюради.

Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон ҳамда Халқаро дзюдо федерацияси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, икки томонлама Меморандум имзолаш ва 2021 йили катталар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати мезбонлигини мамлакатимизга топширишдан иборатдир.

Маълумки, Олимпия ўйинлари ўтказиладиган йилда жаҳон чемпионати мусобақалари ўтказилмайди. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, навбатдаги жаҳон чемпионати келаси йили Тошкент шаҳрида ташкил этилади.

Мариус Визернинг ташрифига доир тадбирлар эртага Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ўтказилади.

2 031
ЎзА