ЎзА Ўзбек

13.08.2019 Чоп этиш версияси

“Халқаро армия ўйинлари – 2019” совриндорлари кутиб олинди

“Халқаро армия ўйинлари – 2019” совриндорлари кутиб олинди
Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида V “Халқаро армия ўйинлари – 2019” доирасида Россия Федерациясида ўтказилган “РЕМБАТ” – “Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони” мусобақаси, “Ҳарбий ралли” танловида юқори натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий жамоалари тантанали кутиб олинди.

Россиянинг Омск шаҳрида ўтказилган “РЕМБАТ” – “Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони” мусобақасида илк бор иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси якка тартибдаги пойга, ҳарбий техника эстафетаси, отиш тайёргарлиги, жамоа сардорлари беллашуви шартларини муваффақиятли бажариб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

– Мусобақа олдидан қилинган пухта тайёргарлик ўз самарасини берди, – деди жамоага бошчилик қилган подполковник Исмоил Наврўзов. – Ушбу натижа биргина бизнинг эмас, балки бутун Ўзбекистонимиз ютуғидир. Муҳими, халқаро армия ўйинлари орқали бошқа давлатлар ҳарбийлари билан яқиндан дўстлашдик. Ҳарбий соҳага оид малакамизни оширдик.

photo5372983751082093302.jpg

Терма жамоамиз аъзолари Тува Республикасида бўлиб ўтган “Ҳарбий ралли” танловида “Якка тартибдаги пойга”, “Таъқиб билан пойга”, “Отиш тайёргарлиги” ва “Гуруҳ ёрдамида пойга” каби 4 та тур бўйича фаол қатнашди. 

Ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида халқаро мусобақа иштирокчиларини Мудофаа вазирлиги масъуллари, ҳарбийлар ва оила аъзолари кутиб олди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейида ташкил этилган тантанали тадбирда сўнгги йилларда ташкил этилаётган ҳарбий-спорт мусобақалари, аввало, ҳарбийларимиз маҳоратини ошириб, жанговар шайлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ёрдам бериши алоҳида таъкидланди.

Тадбирда халқаро мусобақа иштирокчилари ўз таассуротларини сўзлаб берди.

photo5372983751082093304.jpg

photo5372983751082093306.jpg

6 845
А.МУСАЕВ, Т.МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА