Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

11.09.2018 19:51 Чоп этиш версияси

Халқаро армия қўл жанги чемпионати бошланди

Халқаро армия қўл жанги чемпионати бошланди Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида қўл жанги бўйича МДҲ мамлакатлари армиялари ўртасидаги мусобақага старт берилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари, Мудофаа вазирлиги спорт клубининг болалар спорти мактаби тарбияланувчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

photo5240039601144441220.jpg

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамблининг чиқишлари ҳамда иштирокчи давлатларнинг халқ қўшиқлари йиғилганлар кайфиятига ўзгача руҳ бағишлади.

photo5240039601144441221.jpg

13 сентябрга қадар давом этадиган мусобақада Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган 50 га яқин спортчи 7 вазн тоифасида ғолиблик учун беллашмоқда.

А.Мусаев, ЎзА