Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

04.08.2018 15:39 Чоп этиш версияси

Халқаро анжуманнинг илк меҳмони Тошкентда

Халқаро анжуманнинг илк меҳмони Тошкентда
Пойтахтимизда 7-8 август кунлари “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади.

Анжуманга дунёнинг 25 давлатидан шоир, ёзувчи, таржимон ва адабиётшунос олимлар ташриф буюради.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси расмий сайтида 16 июль куни Литвалик таржимон, ношир, “АРС МАГНА” нашриёти директори Сергей Гетман билан суҳбат эълон қилинган эди. 

Суҳбатда у Алишер Навоийнинг асарларини ёшлигидан ўқишини ва юксак баҳолашини таъкидлаган ва халқаро конференциядан ўзбек адабиёти, ўзбек ижодкорлари билан жуда яқиндан танишиш нияти борлигини айтган эди. Сергей Гетман бир қанча адабий антологиялар нашр қилган.

“Бугундан анжуманда иштирок этувчи хорижлик мутахассислар Тошкентга кела бошлади. Илк меҳмон – Литвадан ташриф буюрган Сергей Гетман бўлди”, дея хабар қилади Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати.

ЎзА