Унда фуқаро автоҳалокатга учраган отаси Раҳмонқули Хидировга жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун ёрдам сўраган.

Бухоро тумани “Янги турмуш” МФЙ Кечқаноқ қишлоғида яшовчи Ойсултон Хидирова 2019 йил 10 октябрь куни Халқ қабулхонасига мурожаат қилган.

– Дадам тумандаги йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонасида ишчи бўлиб ишлайди, – дейди туманнинг “Янги турмуш” МФЙ Кечқаноқ қишлоғида яшовчи 21 ёшли Ойсултон Хидирова. – Онамдан ёш қолганмиз. Оилада яна икки нафар вояга етмаган укам бор. Иш жараёнида отамни машина уриб кетди. Саросимага тушиб қолдик. Отамдан ҳам айрилиб қолишдан қўрқдик. 2019 йил 10 октябрь куни туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилиб автоҳалокатга учраган отам Раҳмонқули Хидировда жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун ёрдам сўрадим.

– Мутахассисларимиз томонидан бу оиланинг аҳволи ўрганилди, –дейди туман Халқ қабулхонаси мудири Барот Болтаев. – Улар чиндан ҳам кўмакка муҳтож экани аниқланди. Шундан сўнг Р.Хидировга жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун имтиёзли йўлланма ажратилди. Жорий йил 17 январь куни тўлиқ муолажаларни олиб қайтган Р.Хидировга ногиронлик белгиланиб, нафақа тўлаш йўлга қўйилди.

Айни кунда Ойсултон Хидирова ва унинг укаси Суннат Хидров тумандаги қурилиш коллежи битирувчиси. Туман Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан бу оиланинг 2 нафар ишга яроқли аъзолари мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш ва таъмирталаб уйларини таъмирлаш ишлари бўйича режалар амалга оширилмоқда.

Шофиркон туманида яшовчи Нодиржон Саъдуллаев тенгдошларидан иборат ёшлар қурилиш отрядини тузган. У тумандаги янгидан қурилаётган қурилиш ташкилотлари билан оғзаки шартномалар тузиб, ўзининг қурилиш отрядидаги ёшлар билан фаолият олиб боради. Минг афсуски, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, тумандаги "Моҳитобон" МЧЖда ишлаган 20 миллион сўм иш ҳақлари корхона томонидан берилмайди. Натижада Нодиржон Саъдуллаев туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилади.

– Мурожаатим Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан атрофлича ўрганилади, – дейди Нодиржон Саъдуллаев. – Меҳнатимизнинг ҳалол эканлиги исботланиб, менинг ва яна 8 нафар отрядимиз қурувчиларининг 20 миллион сўмлик иш ҳақлари "Моҳитобон" МЧЖ қурилиш ташкилотидан тўлиқ ундириб берилди.

– Жорий йилда вилоят аҳолисидан Халқ қабулхоналарига 6383 та масалага оид мурожаатлар келиб тушган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Қудратов. – Шундан 4184 таси (71%) қаноатлантирилган, 432 таси кўриб чиқилиши назоратга олинган.

Жорий йилда Халқ қабулхоналари ва сектор раҳбарлари ҳамкорлигида 656 оммавий сайёр қабуллар ва 397 та ёшлар билан учрашувлар ўтказилди. Оммавий сайёр қабул ва учрашувларда 4993 та масаларга оид мурожаатлари қабул қилиниб, шундан 2378 таси (48%) қаноатлантирилди.

Халқ қабулхоналари, сектор раҳбарлари ва сектор штаби аъзолари томонидан уйма-уй юриш орқали 2381 та аҳоли муаммолари аниқланган. Уларнинг аксарият қисми ҳал этилиб, муддат ва маблағ талаб қиладиган муаммолар “йўл харита”ларига киритилиб ижроси назоратга олинган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ қабулхоналарига 6383 та мурожаат келиб тушган