Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.06.2018 14:32 Чоп этиш версияси

Хўжайлидаги "Меҳрибонлик уйи"га автобус топширилди

Хўжайлидаги "Меҳрибонлик уйи"га автобус топширилди
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Хўжайли туманидаги "Меҳрибонлик уйи"га Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан "Исузу" автобуси топширилди.

– Болалар байрамига бағишланиб республика миқёсида "Ҳар бир болага меҳр, эътибор" шиори остида ўтказилган тадбирлар доирасида автобуснинг берилиши болажонлар учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Аманжол Аяпов. – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан берилган 275 миллион сўмлик "Исузу" автобуси меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини турли саёҳатларга олиб боришда муҳим аҳамият касб этади.

Қорақалпоғистон Халқ таълими вазирлиги ва "Экосан" ташкилоти томонидан меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига кийим-кечаклардан иборат совғалар тақдим этилди.

Меҳрибонлик уйида 145 нафар бола тарбияланмоқда. 16 тўгараклар тарбияланувчилар ихтиёрида. 

Есимхон Қаноатов, ЎзА
4 702