ЎзА Ўзбек

17.08.2018 22:51 Чоп этиш версияси

Хўжаободда ёшлар фестивали

Хўжаободда ёшлар фестивали
Андижон вилояти Хўжаобод туманида энг улуғ, энг азиз байрамга бағишлаб “Мардона яшамоқ, Ватанни асрамоқ – чин инсон бахти!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан қатор корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда саломатлик сайли, бўш иш ўринлари ярмаркаси, ош танлови, ҳарбий-техника ва жанговар қуроллар намойиши, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва болалар ижодиёти кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбирда “Шарқ зиёкори” масъулияти чекланган жамияти Андижон филиали томонидан ташкил этилган бадиий, илмий-оммабоп, болалар адабиётлари кўргазма-ярмаркаси ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этишга хизмат қилди.

Фестиваль Ватан, тинчлик ва ёшликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар билан якунланди.

3.JPG


Зуҳриддин Умурзоқов (сурат) ЎзА
6 907