ЎзА Ўзбек

29.08.2018 12:47 Чоп этиш версияси

Хўжаободда 500 та замонавий уй-жой қурилади

Хўжаободда 500 та замонавий уй-жой қурилади

Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги Боғишамол даҳасида 500 та арзон уй-жой қурилиши бошланди.

3.JPG

Президентимизнинг жорий йил 18 июлдаги “2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори аҳолининг шинам турар-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасидаги ишларни юксак босқичга кўтаришда муҳим омил бўлмоқда.

4.JPG

Ушбу ҳужжат ижроси доирасида Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги Боғишамол даҳасида 500 та арзон уй-жой қурилиши бошланди.

8.JPG

– Айни кунларда бунёдкорлар ҳудудда 20 та уй-жойнинг қурилиш ишларига киришди, – дейди вилоят “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр” давлат корхонаси Андижон шаҳар филиали раҳбари Дилмурод Тўланов. – Мазкур уйлар замонавий меъморчилик андозаларига мувофиқ бунёд этилмоқда. Уйларнинг мустаҳкам, зилзилага бардошли, шинам, иситиш-совутиш тизимлари мукаммал бўлишини таъминлаш қурувчи-муҳандисларнинг асосий эътиборида.

З. Умурзоқов (сурат), ЎзА
3 060