ЎзА Ўзбек

02.06.2018 09:30 Чоп этиш версияси

Хўжаликда иш қизғин

Хўжаликда иш қизғин Фарғона вилояти Қува туманидаги “Роҳатой” кўп тармоқли фермер хўжалиги Иқтисодий самарадорликка эришаётган бақувват субъектлардан.

Хўжалик пахта ва ғалладан шартномавий мажбуриятни ҳар йили ортиғи билан бажариб келмоқда. Айни кунларда 35 гектар майдонда буғдой, 9 гектар майдонда ғўза парваришига эътибор қаратилмоқда. Қимматбаҳо саноат хомашёси - пилладан ҳам ҳар йили мўл ҳосил олинади.

Хўжаликда мева-сабзавот, балиқчилик ва чорвачилик ҳам ривожланмоқда. Хўжалик қошида маҳсулот сақлаш учун 200 тонна ҳажмга эга музлатгич омборхона қурилди. Чорвачилик фермасида 130 бош қорамол, 500 бошга яқин қўй-эчки, 15 бош йиқли боқилмоқда. Ўтган йили барпо этилган сунъий сув ҳавзасида аҳолига 6 тонна балиқ етказиб берилди. Жорий йилда бу кўрсаткични янада кўпайтириш режалаштирилган. Дарвоқе, хўжаликда бичиш - тикиш, эшик-ром тайёрлаш цехлари ташкил этилди ва кўплаб ёшлар доимий иш билан таъминланди.

4.JPG

8.jpg

11.JPG


Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
9 932