Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.03.2018 08:01 Чоп этиш версияси

Хўжаликда иш қизғин

Хўжаликда иш қизғин Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги “Бўзатов” давлат ўрмон хўжалиги ўрмонларни асраш ва кўпайтириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Ўрмон хўжалигининг умумий ер майдони 16 минг 448 гектардан иборат. Кўчатчилик учун ажратилган майдонда япон сафроси, шарқ туяси, каталпа, қайрағоч, заранг каби манзарали, игна баргли ҳамда мевали дарахтлар кўчати етиштирилмоқда.

Шунингдек, хўжалик қошида саноат ва истеъмол моллари устахонаси ташкил этилган бўлиб, бу ерда гул ва ниҳол ўстириш учун туваклар, товуқхона, асалари уялари тайёрлаш йўлга қўйилган.

3.jpg

8.jpg

10 (1).jpg

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА
9 189