ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

Хўжа Калон Абдулмоний зиёратгоҳида 3 асрлик қўлёзмалар сақланмоқда

Хўжа Калон Абдулмоний зиёратгоҳида 3 асрлик қўлёзмалар сақланмоқда

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Яккатом” маҳалла фуқаролар йиғинида Хўжа калон Абдулмоний зиёратгоҳи жойлашган.

Абдулмоний ҳазратлари илму зиё йўлида эл эъзозига эришган табаррук зотлардан. Ул киши ҳозир номи қўйилган жоме масжиди ортидаги қабристонга дафн этилган. Сағананинг олдидаги иморат ўша вақтдан бери чиллахона ҳисобланади.

Мажмуада шунингдек, қарийб 3 асрлик нодир қўлёзмалар сақланиб келинмоқда.

Ушбу бино ва мақбара айни кунда кўҳна кўркини сақлаган ҳолда шу ҳудуд савобталабларининг беминнат ёрдами ва кўмаги билан таъмирланиб, муаззам қиёфага келтирилмоқда. Кўҳна мажмуада музей, кутубхона, ҳунармандлар марказини ташкил этиш режалаштирилган.

photo_2020-08-01_15-35-17.jpg

photo_2020-08-01_15-35-19.jpg

photo_2020-08-01_15-35-20.jpg

2 201
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА