ЎзА Ўзбек

30.08.2018 10:34 Чоп этиш версияси

Кейинги икки йил: ислоҳотлар даври

Кейинги икки йил: ислоҳотлар даври

2016 йил сентябрида Ўзбекистонда бошланган жиддий ислоҳотлар халқаро жамоатчиликни лол қолдирди. Ҳеч ким Марказий Осиёнинг бу республикасида либерал ўзгаришлар бўлишини кутмаганди...

Иcлоҳотларга халқаро муносабатлар ўзини кўп куттирмади. Дунёнинг етакчи мамлакатларидан янги сайланган президент Шавкат Мирзиёевга учрашувлар ўтказиш учун таклифномалар юбора бошлашди. Чунки Ўзбекистон Марказий Осиёнинг юраги. Бу ердаги жиддий ислоҳотлар минтақанинг бошқа давлатларига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши табиий. 

01.JPG

Кейинги икки йил мобайнида халқаро экспертлар, сиёсатшунослар, таҳлилчилар, дунё ОАВлари Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни диққат билан кузатиб, олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бермоқда. 

turizm1-1.jpg

Бу борада АҚШнинг мамлакатимиздаги фақулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият кўрсатган Памела Спратлен хоним “Америка овози” телерадиоси мухбирига берган интервьюсида фикрларини самимият билан изҳор этганди. 

ueEIzH15110030966550_b.jpg

– Президент Мирзиёев жуда очиқ одам, назаримда. Раҳбарликка келиши биланоқ бу кўзга ташланди. Одамлар билан яқиндан очиқ мулоқот қилишни хоҳлайди, сизни қунт билан тинглайди. Гаплашаётганда сиз томон эгилади. Президент Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Лиза Куртис билан учрашганида ҳам шундай мулоқот қилди. Барча учрашувларда шуни кўраман. Давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон ҳам 2016 йил келганида жуда очиқ гаплашди. Ғояларни олқишлайди. АҚШдан, Европадан, Жанубий Кореядан... Бу жуда яхши, назаримда. Кўп жиҳатдан ташқи дунёга ёпиқ турган давлатнинг ҳаммага очиқ эканини кўрсатмоқда.

Туркиянинг етакчи иқтисодий нашрларидан бири – “Derin Ekonomi” журналининг шарҳловчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўз мамлакати ва минтақасидаги вазиятлар ўзгаришига сезиларли таъсир кўрсатишга қодир бўлган жаҳоннинг биринчи ўн нафар етакчиси рўйхатига киритди. 

Мазкур рўйхатдан муҳим аҳамиятга молик қарорлари билан ўз мамлакатлари ва минтақаларидаги мавжуд вазиятни ўзгартириб юборадиган ва бу билан халқаро майдондаги вазиятга фаол таъсир кўрсатадиган ҳамда жаҳон оммавий ахборот воситаларининг “нюсмейкери”, яъни уларнинг диққат-эътибори объекти бўлиб қолаётган етакчилар номлари жой олган. 

Мутахассисларнинг қайд этишларича, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган биринчи кунлариданоқ мамлакатни ялпи либераллаштириш, “ҳар ерда ҳозиру нозир” бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини тартибга солиш, диний эътиқод эркинлигини таъминлашга қаратилган чуқур ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этмоқда. Янги раҳбарият бошчилигида Ўзбекистонда мамлакатни амалда эркин бозор сари ҳаракатлантиришга ҳамда ташқи савдо ва валюта сиёсатини либераллаштиришга йўналтирилган ўта муҳим қарорлар қабул қилингани хорижлик сармоядорлар учун республиканинг жозибадорлигини оширди. 

Бошқа давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан ўзаро муносабатларни тубдан яхшилаш йўлини тутгани Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти лавозимидаги энг катта эътиборга муносиб қадамларидан бири бўлди. 

Шавкат Мирзиёев 2017 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида жаҳон ҳамжамиятини мамлакатимизнинг замонавий ривожланиши билан таништиргани баробарида, кўплаб муҳим ташаббусларни ҳам илгари сурганди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу нуфузли минбардаги чиқиши нафақат катта акс садо берди, балки жаҳон эксперт-таҳлил доиралари ўртасида фаол қўллаб-қувватланди.

Айниқса, Америкадаги мутахассислар бунга катта қизиқиш билдиришди. Масалан, “StrateVarious Inc” консалтинг компанияси бошқарувчи ҳамкори ҳамда “Jamestown Foundation” жамғармаси катта илмий ходими С. Эндерс Уимбуш Шавкат Мирзиёевнинг мазкур нутқини “Сўнгги бир йил давомида олиб борилаётган ислоҳотлар ва очиқлик руҳи билан йўғрилган”, дея таърифлади.

– Ўзбекистон етакчиси мамлакатдан чиқиш визаларини олиш тажрибасини “умрини мутлақо ўтаб бўлган ўтмиш қолдиғи”, деб атагани ҳолда, кўпгина хорижлик шарҳловчи ҳамда журналистлардан кўра очиқроқ ва тўғридан-тўғри ўз фикрини баён этди, – деди таҳлилчи. – Мамлакатнинг, шубҳасиз, дунёга айтадиган гапи бор: Ўзбекистон ичидаги ҳамда унинг ташқарисидаги жамоатчилик визани бекор қилиш, тўғри йўлдан адашган фуқароларни ижтимоий реабилитациялаш жараёни ва бошқа масалаларга жуда катта эътибор қаратмоқда. Шу боис давлат раҳбари уларни БМТнинг юксак минбарида туриб баён этди.

Шу билан бирга, С. Э. Уимбуш республикамизда рўй бераётган, “четда турган кузатувчига билинмайдиган, бироқ мамлакатнинг узоқ муддатли тараққиёти нуқтаи назаридан ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган қатор жиддий ўзгаришларга” ҳам эътибор қаратди. У иқтисодиётни жадал либераллаштириш ҳамда диверсификациялаш, давлат бошқаруви аппарати шаффофлиги даражаси ошгани, сўзда эмас, амалда қонун устуворлиги белгилаб қўйилгани ижобий ўзгаришлар сирасига киришини айтди.

Гудзон институтининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича дастури директори ўринбосари Апарна Панденинг фикрича, “Президент Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ҳамда барқарорлик ўрнатилишига кўмаклашиш зарурлиги таъкидланган баёноти олқишланмоғи лозим. Чунки Ўзбекистон бу мамлакатнинг яқин қўшниси ҳисобланади”.

– Ўзбекистон ҳукуматининг тўғри йўлдан адашиб, экстремизм мафкураси таъсирига тушиб қолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш тўғрисидаги қарорини алоҳида қайд этишни истар эдим, – деди у. – Бундай қарор минтақада ва глобал миқёсда мазкур салбий воқеликка қарши кураш олиб боришда ўта муҳим аҳамиятга эгадир. Тошкентнинг жозибали сармоявий муҳитни ҳамда либерал иқтисодий тизимни шакллантиришга бўлган интилишлари ҳам эътиборга сазовор. Буларнинг барчаси мамлакатнинг янада очиқроқ жамиятни барпо қилиш сари ҳаракатланаётганидан далолат беради.

Давлатимиз раҳбари баён этган ғоя ҳамда таклифлар Европада ҳам ўз акс садосини берди. Жумладан, (Бельгия)“Eurocontinent” таҳлил гуруҳи директори, доктор Пьер-Эммануэль Томанн “Ўзбекистон етакчиси юксак минбардан туриб ислоҳотлар йўли ўзгармаслигини аниқ ва лўнда баён этди”, деган фикрни билдирди.

– Жаҳон ҳамжамияти мамлакатда барча йўналишни модернизациялаш, айниқса, халқ фаровонлигини ошириш йўлида қабул қилинаётган чора-тадбирлардан воқиф бўлди, – деди бельгиялик эксперт. – Энг муҳими, Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида халқаро жамоатчиликни Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги сиёсатининг янги тамойиллари билан таништирди. Улар нафақат минтақада, балки бутун Евроосиёда ўзининг ижобий натижаларини беради. Жаҳонда геосиёсий бўлиниш давом этаётган бир шароитда Тошкентнинг пухта ишлаб чиқилган ташқи сиёсий йўли алоҳида аҳамиятга эга. Марказий Осиёнинг иқтисодий фаровонлиги кўп жиҳатдан Ўзбекистон раҳбарияти қабул қилаётган чора-тадбирлар самарадорлигига боғлиқдир.

Шунингдек, Пьер-Эммануэль Томанн Афғонистонда хавфсизлик ҳамда барқарорликни таъминлаш ва Марказий Осиёнинг трансчегаравий дарёлари сув ресурсларидан фойдаланишда янгича ёндашувлар бўйича Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббусларга ҳам ижобий баҳо берди. Хусусан, у мамлакатимиз раҳбарининг афғон муаммоси фақат афғонистонликларнинг ўзлари томонидан ва Афғонистон ҳудудида ҳал этилиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари муҳимлигини таъкидлади. Бельгиялик экспертнинг маълум қилишича, Ўзбекистон раҳбарининг БМТ юксак минбаридан Орол денгизининг 1960 йилдаги ҳамда ҳозирги пайтдаги ҳолати акс этган харитани намойиш қилганининг сабаби ушбу экологик инқироз давом этаётганига яна бир бор жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиш билан изоҳланади.

Ўз навбатида, Испаниядаги Сан-Пабло (Мадрид) университети профессори, ислом бўйича эксперт Рикардо Де Ла Серна Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркдаги нутқини “Даврнинг энг муҳим воқеаси”, дея таърифлаганди.

– Ўзбекистон етакчиси ўз нутқида бошқа масалалар билан бир қаторда иккита жуда муҳим масалани кўтарди, – деди испаниялик мутахассис. – Улар Марказий Осиёнинг келажагида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Энг аввало, “сув муаммоси” деб аталадиган масала ҳақида тўхталсак. Орол денгизининг қуриши энг катта экологик фожиа бўлиб, у муаммони биргаликда ҳал этиш йўлларини излаб топишни талаб қилади. Президент Шавкат Мирзиёев баён этган конструктив нуқтаи назар бу жиддий муаммо ечимига асос бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, Рикардо Де Ла Серна Ўзбекистоннинг динлараро мулоқотни мустаҳкамлаш борасида жиддий тараққиётга эришганини ҳам алоҳида таъкидлади.

– Яқинда Самарқандда “Жаҳон тамаддуни тарихида Марказий Осиё Ренессанси” мавзуида халқаро илмий конференция ўтказилгани Ўзбекистон бутун минтақа фаровонлиги учун катализатор вазифасини ўташи мумкинлигини таъкидланмоқда.

Хуллас, дунёда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган қизиқиш юқори. Бизнинг ютуғимиз бутун Евроосиё фаровонлиги ва барқарорлигининг ютуғи бўлади. Шунинг учун барчанинг нигоҳи Ўзбекистонга қаратилган. 

Ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилаётгани Ўзбекистоннинг маърифий ислом ғояларига риоя қилишга бўлган интилишини ҳамда уларни тарғиб этишга, ақл-идрокка ва бошқа динлар билан мулоқотга очиқ эканлигини намоён қилади, – деди у. – Ўзбекистон замини тарихан мусулмон цивилизациясининг ёрқин ҳамда гуллаб-яшнаган даврига гувоҳ бўлган, шу боис у ана шундай ажойиб ва эзгу ғоялар ҳамда мулоқотларнинг ташаббускори бўлишга тўла ҳақлидир.

Евроосиё ва Россия бўйича америкалик эксперт Стивен Фредерик Старр Афғонистондаги муаммолар фавқулодда оғир эканини тан олиш кераклигини қайд этди. “Бироқ фақат деразадан қараган билан иш битмайди, бу хавфли ва муваффақиятсиз. Олдинга қараш керак. Менинг фикримча, президентингиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси – Жанубга мурожаат – бугунги жаҳон саҳнидаги энг асосий қадамлардан биридир. Нима учун? Чунки оддийгина сув масаласини олиб кўрайлик. Сув сизлар ва барча учун фавқулодда муҳим. Демак, Афғонистон сув бўйича барча муҳокамаларда иштирок этиши муқаррар. Шундай бўлади ҳам ва транспорт жабҳаси. Сизнинг янги темир йўлингиз Афғонистон ҳукумати учун жуда муҳим. Гап шундаки, Ўзбекистон Афғонистон иқтисодий тараққиётида энг асосий роль ўйнаш имкониятига эга. Бундай имконият аллақачон яратилган. Мозори Шарифга қаранг. Бугун жуда тирик, жонли шаҳарга айланган. У ерда кўплаб пойтахтлар, чегараолди ҳудудлар билан тўғридан-тўғри алоқалар йўлга қўйилган. Тадбиркорлар у ёқдан бу ёққа қатнаяпти, савдо қилаяпти, парвоз қилмоқда. Бу бошқа масалаларга қарамасдан мўъжиза. Бу истеъдодли ишбилармонларнинг сизлар билан қардошлигини ҳис қилаётганидир. Бу, ўйлашимча, нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё учун ҳам улкан истиқболдир. 

Мен Қозоғистонда ҳам кўплаб ёш афғонлар таълим олаётганини ҳайрат билан кузатаяпман. Қирғизистон ҳам ушбу мамлакатни электрлаштириш бўйича ўз имкониятларини изламоқда. Ва албатта, Туркманистон. Бу унинг улкан лойиҳаси – ТАПИ билан боғлиқ. Бу вақт давомида амалга оширилишига ишончим комил. Кўриниб турибдики, ҳамма алоҳида-алоҳида бўлиб, лекин ягона мақсад сари бораётган эди. Энди Ўзбекистон ташаббуси билан ана шу саъй-ҳаракатлар бирлаштирилиб, таъбир жоиз бўлса, уйғунликда бажарилади. Бу катта плюс”...

Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон билан ҳамкорлиги минтақа иқтисодиёти ва маданиятининг бир қисмига айланади. Бу шубҳасиз.

Иқтисодиёт соҳасидаги улкан қадамлар ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. 

Халқаро валюта жамғармаси экспертлар гуруҳи жорий йил 26 февраль-13 март кунлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган банк-молия, иқтисодиёт, солиқ, статистика тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини ўрганди. 

Бу ҳақдаги якуний хулосаларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов, Халқаро валюта жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича департаменти директори маслаҳатчиси Альберт Егерь матбуот анжуманида маълум қилишганди. 

Таъкидлаш жоиз, дунёнинг исталган мамлакатидаги молиявий-иқтисодий вазият ҳақида мазкур ташкилот тақдим этган ахборот жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳаққоний ва холис, деб қабул қилинади.

Халқаро валюта жамғармаси экспертлари Ўзбекистонда 2017 йилда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотларни ижобий баҳолади. А.Егернинг фикрича, мамлакатда валютанинг эркин конвертацияси жорий этилгани тўғри қарор бўлди. Айни пайтда иш ўринлари яратиш масаласи энг устувор вазифалардан бўлиб турибди. 2016 йили бу масалани ҳал этиш борасида дадил қадамлар ташланди, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга имкон қадар эркинлик яратиш, солиқ ва божхона масалаларида имтиёз ва преференциялар бериш юзасидан кўплаб қарорлар қабул қилинди. 

Экспертлар прогнозига кўра, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар 2018-2019 йилларда иқтисодий ўсиш суръатини 5 фоизга ошириш имконини беради. 

Шунингдек, мутахассислар қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, ўз маҳсулотлари билан савдо қилаётган соҳадаги ишбилармонларни рағбатлантиришнинг самарали тизими хусусий тадбиркорлар, корхоналар ва фермер хўжаликларининг молиявий мустақиллигини таъминлашда муҳим қадам, деб ҳисобламоқда. Экспертлар жадал иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошираётган Ўзбекистон бутун минтақа фаровонлиги учун катализатор вазифасини ўташи мумкинлигини таъкидлашмоқда. 

Хуллас, дунёда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган қизиқиш юқори. Бизнинг ютуғимиз бутун Евроосиё фаровонлиги ва барқарорлигининг ютуғи бўлади. Шунинг учун барчанинг нигоҳи Ўзбекистонга қаратилган. 

Абдували Сойибназаров

ЎзА
3 440