ЎзА Ўзбек

25.04.2019 Чоп этиш версияси

Кэролин Лэмм: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга устувор аҳамият қаратилмоқда

Кэролин Лэмм: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга устувор аҳамият қаратилмоқда

“Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида давом этаётган “Тошкент ҳуқуқ баҳори” (“Tashkent Law Spring”) Халқаро юридик форуми иштирокчиси, Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ЎзА мухбирига интервью берди: 

– Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ўз самараларини бермоқда. Бугунги юқори савияда ташкил этилган форум ҳам ушбу соҳада эришилаётган ютуқларнинг бир намунасидир. 

Форумда иштирок этаётган халқаро экспертлар суд-ҳуқуқ соҳасида фаолият юритаётган энг тажрибали мутахассислар. Шу жиҳатдан форум ушбу соҳани муҳокама қилиш учун катта мулоқот майдони бўлади. Бунда кўплаб муҳим таклиф ва тавсиялар билдирилади. 

Яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратмоқчи эдим. Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) нинг ташкил этилиши Ўзбекистон учун кенг имкониятларни яратади. Ҳозирги кунда унинг қоидалари, механизми, арбитрлари я хши шакллантирилган. Ўйлайманки, парламентингиз томонидан муҳокама қилинаётган янги “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида” ги қонун тезроқ қабул қилинса бу соҳадаги муносабатларни тартибга солишда муҳим аҳамият касб этарди. 

2 890
Нурилло Насриев, ЎзА