ЎзА Ўзбек

11.08.2018 Чоп этиш версияси

Кенг ва шинам уй фойдаланишга топширилди

Кенг ва шинам уй фойдаланишга топширилди
Термиз шаҳридаги Ибн Сино кўчасида барча замонавий шароитларга эга беш қаватли турар-жой биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Сурхондарё вилоятининг қиёфаси тубдан ўзгариб, замонавий ишлаб чиқариш корхоналари ва ижтимоий соҳа иншоотлари, кўп қаватли турар-жой бинолари барпо этилаётгани алоҳида таъкидланди.

4.jpg

Президентимизнинг 2015 йил 22 майдаги “2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.


Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Пўлатов сўзга чиқди.​

Вилоят марказининг бош режаси асосида қад ростлаган янги кўп қаватли уйни “Паҳлавон” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари тез ва сифатли бунёд этди. Бунинг учун тижорат банкининг 14 миллиард 500 миллион сўм кредит маблағи сарфланди. 50 оилага мўлжалланган кенг, шинам барча қулайликларга эга уйнинг биринчи қаватида ўнга яқин савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси жойлашган. Атрофи ободонлаштирилиб, ранг-баранг дарахтлар экилган. Анвойи гул кўчатлари ўтқазилиб, дам олиш ўриндиқлари ўрнатилган. Болалар майдончаси ва автомобиллар учун махсус турар жойи ташкил этилган.

11 484
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА