ЎзА Ўзбек

07.12.2018 09:51 Чоп этиш версияси

Кенг қамровли ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси...

Кенг қамровли ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси...

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан жойларда маданий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. 

Шундай тадбирлардан бири Андижон шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан “Конституция қомусимиз ва таянчимиз” шиори остида ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан Андижон ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси, адлия майори А.Қурбонов Бош Қомусимиз давлат бошқарувини янада демократлаштириш, мамлакатни модернизация қилиш ҳамда жамиятни янгилаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси эканини алоҳида таъкидлади. 

Тадбирда Андижон вилояти маърифат тарғиботчилар аъзолари, вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакиллари ҳамда ҳарбий қисмларда хотин қизлар ва оилалар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассислари томонидан маърузалар қилинди.​​

ЎзА
3 248