ЎзА Ўзбек

25.08.2018 09:54 Чоп этиш версияси

Келин қайнотасини тўнади

Келин қайнотасини тўнади
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги Янгиариқ маҳалласида яшовчи 64 ёшли меҳнат фахрийси Соҳиб Лолаев туман ички ишлар бўлимига мурожаат этиб, ярим тунда номаълум шахс яшаш уйига кириб, сандиқ ичидан 1000 АҚШ доллари ва 2 миллион 335 минг сўм пулни ўғирлаб кетганини хабар берди.

Кўрилган тезкор қидирув ишлари натижасида ушбу ўғирликни шу маҳаллада яшовчи келини, тумандаги умумтаълим мактаби ўқитувчиси Нодира Менгнарова (исм-шарифлар ўзгартирилди) содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шундай қилиб, қайнотасини тўнаган ўғри келиннинг маҳалла-кўйда ҳам, мактаб жамоаси олдида ҳам юзи шувут бўлди. Устоз, деган шарафли номга доғ туширган 29 ёшдаги “қўли эгри” ўқитувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Х.Маматрайимов, ЎзА
5 646