ЎзА Ўзбек

19.07.2018 12:22 Чоп этиш версияси

Келажак транспорти: самолёт бир зумда поездга айланади (+видео)

Келажак транспорти: самолёт бир зумда поездга айланади (+видео)
Франциянинг “Akka Techonologies“ компанияси самолёт ва поезд гибриди бўлган янги транспорт лойиҳасини тақдим қилди. Келажак техникасига оид видео компаниянинг Youtube-каналида жойлаштирилган.

“Link & Fly“ самолёт-поезд гибриди ерга қўниш чоғида қанотларини йиғиш орқали поездга айланиб, йўлда давом эта олади. Унга 160 та йўловчи сиғиши мумкин. Лойиҳага кўра келажак транспортининг узунлиги 34 метр.

Компания мўлжалича, янги ишланма келгусида аэропорт йўлаклари тирбандлигини олдини олишда ёрдам бериб, йўловчиларга қўшимча қулайлик ҳам яратади. Одатда аэропортлар шаҳар четида жойлашган бўлади, бу каби гибридлар эса поезд тусига кириб, йўловчиларни шаҳар марказигача элтиб қўйиши мумкин.


Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 822