Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2017 16:53 Чоп этиш версияси

ЎзХДП фаоллари уруш ва меҳнат фахрийлари хонадонида бўлди

Ёши улуғлари қадрланган ва эъзозланган юртда тотувлик, фаровонлик ҳукм суради. Айниқса, Хотира ва қадрлаш куни арафасида пиру бадавлат отахону онахонларга, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларига моддий ҳамда маънавий кўмаклашиш уларга куч-қувват бағишламоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоллари пойтахтимизнинг Сергели туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ уруш ва меҳнат фахрийларининг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Н.Йўлдошева ва бошқалар Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимизни хотирлаш, жангларда қатнашган, фронт ортида меҳнат қилган ва бугунги кунда умргузаронлик қилаётган фахрийларимизни эъзозлаш ҳаётимизда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибаси, қимматли ўгитлари ёш авлоднинг она Ватанга садоқат, буюк келажакка ишонч руҳида камол топишида муҳим аҳамият касб этаётир.

– Истиқлол йилларидаги ҳаётим умримнинг энг сермазмун даври бўлди, – дейди юз ёшни қаршилаган Жовли бобо Йўлдошев. – Давлатимиз томонидан кексаларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликдан, фарзандларимиз камолини кўраётганимиздан беҳад мамнунмиз. Шогирдларим, маҳалладошлар доимо йўқлаб туришади. Улар билан суҳбатлашиб, куч-ғайратимиз ошади. Бизга эҳтиром кўрсатган инсонларнинг ўзлари ҳам улуғ ёшларга кириб, доимо элимиз ардоғида бўлсин, юртимиздаги тинчлик-осойишталикка кўз тегмасин.

Тадбирда уруш ва меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
6 339






Все о погоде - Pogoda.uz