ЎзА Ўзбек

07.10.2019 Чоп этиш версияси

Кексалар ҳафталиги: улар доим эътиборда

Кексалар ҳафталиги: улар доим эътиборда

Инсонни улуғлаш, фуқароларни давлат ҳимоясига олиш масаласи энг аввало бош қомусимизда алоҳида эътиборга олинган. Бу ҳам бўлса юртимизда инсон манфаатларини ҳар нарсадан устун қўйишдаги муҳим қадам ҳисобланади – дейди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фахрийси Халим Бобоев.

“Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Қарорида 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг 1- ҳафтасини “Кексалар ҳафталиги” деб белгиланди. Чунки ушбу қарор орқали жамият ҳаётида кекса фуқароларнинг ролини ошириш, узоқ йиллар давлатимизга хизмат қилган фахрийларни муносиб қадрлаш масаласига эътибор қаратилди. 

Шу билан бир қаторда бугунги учрашувда, вилоятимиз ҳудудидаги жазони ижро этиш муассасасидан қайтган, тузалиш йўлига кирган 13 нафар фуқароларимиз иштирок этиб, кекса авлод вакилларининг панд-насиҳатларини тингладилар. 

Шундан, сўнг фахрийларимиз ҳамда ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган бир гуруҳ фуқароларимиз бошқарма томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Учрашувдан сўнг меҳмонлар учун дастурхон ёзилиб, улар билан бир пиёла чой устида суҳбат қурилди.

Айни даврда жадал ривожланиш босқичларини бошимиздан ўтказар эканмиз, инсон манфаатларини олий ўринга қўйиш ҳамда кексалар дуосини олиш ҳар биримиз учун катта бахт. Шундай экан кексалаларимиз доимо бизнинг эътиборимизда бўлиб қолаверади. 

2 541
ЎзА