ЎзА Ўзбек

24.08.2018 12:27 Чоп этиш версияси

Кечиккан автомобиль муаммоси бартараф қилинди

Кечиккан автомобиль муаммоси бартараф қилинди

Тошкент вилояти Чиноз тумани Амир Темур номидаги маҳалла фуқаролар йиғини "Чорвадор" кўчаси, 7-уйда истиқомат қилувчи Зоиржон Ажимуродов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “1091” ишонч телефонига мурожаат қилди.

Унга кўра, истеъмолчи Сирдарё вилоятида жойлашган “Сирдарёсервис” автосалонидан “Матиз” автомобилини олиш мақсадида 42 миллион 867 минг сўм тўловни амалга оширган. Аммо шу кунгача автоуловдан дарак йўқ.

Мурожаат вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал қилинди.

ЎзА
4 303