ЎзА Ўзбек

29.08.2018 11:02 Чоп этиш версияси

Катта ишонч: муаммолар ҳал этилади!

Катта ишонч: муаммолар ҳал этилади!

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакиллари иштирокида сайёр қабул йиғилиши ўтказилди.

330ae6bb-c3c3-4553-88d4-fe010ef5270e.jpg

Унда Самарқанд вилояти “Ермулккадастр” давлат корхонаси ва Қўшработ тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи ҳамда мутахассислари, туманда яшовчи фуқаролар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари қатнашди.

0924d663-1703-4273-a35f-7b8b3c32f52e.jpg

Сайёр қабулда Қўшработ тумани “Зармитан” МФЙда яшовчи фуқаро Б.Ташмиратовнинг “Навоий кон металлургия комбинати“ раҳбарияти томонидан шаҳарча ҳудудида дўкон қуриши учун қаршилик кўрсатилаётганлиги ва шу масалада амалий ёрдам бериш тўғрисидаги, Қўшработ тумани “Мустақиллик” МФЙда яшовчи фуқаро О.Хўжамуродовнинг Ҳадя шартномасига асосан унга тегишли бўлган ҳаммом биноси авария ҳолатида бўлганлиги сабабли уни бугунги кунда бузиб, ўрнида турар-жой биноси қурганлиги ва оила аъзолари билан истиқомат қилиб келаётганлиги, ушбу уй-жойи ва ер майдонига нисбатан туман ҳокимининг қарорини чиқариб беришда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида, Иштихон тумани “Чақар” МФЙда яшовчи фуқаро У.Исариевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар келажагимиз“ давлат дастури доирасида ўзига тегишли бўлган ҳовли-жой ҳисобидан 0,08 га. ер майдонини ўғлига тадбиркорликни йўлга қўйиши учун ажратиб бермоқчи эканлиги ва бунинг тартиб-қоидалари тўғрисида, Иштихон тумани “Қўрли” МФЙда яшовчи фуқаро С.Нахаловнинг “Спорт майдончаси қурмоқчилиги, “Ер аукцион“га зарурий ҳужжатларни тақдим этганлиги, бироқ 20 кундан буён натижаси йўқлиги масаласидаги ва шу каби бошқа кўплаб мурожаатлар атрофлича муҳокама қилинди.

Кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан Самарқанд вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бошлиғи Р.Хатамов, “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Ҳабибуллаев сўзга чиқиб, мурожаатларни фуқаро иштирокида тўлиқ, ўз вақтида, сифатли тарзда бажарилишини таъминлаш, кенг қамровли тушунтириш ишларини маҳаллий телевидение ва радиолар орқали доимий олиб бориш, бошқарманинг шўъба бошлиқлари ҳамда вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси бўлим бошлиқлари билан биргаликда ҳар бир мурожаат муаллифларига асослантирилган жавоб хатлари юборилиши белгиланди.

Мутасаддилар катта ишонч билан фуқароларга долзарб ва муаммоли масалалари қисқа муддатларда ўз ечимини топишга ваъда бердилар.

“Давергеодезкадастр” қўмитаси матбуот хизмати

ЎзА
3 346