Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.09.2017 19:31 Чоп этиш версияси

Касб-ҳунар коллежида ҳунармандлар билан мулоқот бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги Учтепа миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида “Ҳунарманд” уюшмаси ташаббуси билан “Миллий ҳунармандчиликни ёшлар ўртасида тарғиб қилишда “устоз-шогирд” мактабларининг ўрни” мавзуида тадбир ташкил этилди.

Республика “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан мамлакатимизда ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини янада ривожлантириш, ёш ҳунармандларга эркин фаолият юритиши учун шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, шунингдек, яратилган бадиий ижод намуналарини нафақат юртимизда, балки хорижий давлатларда ҳам намойиш этиш борасида самарали ишлар қилинмоқда.

Мулоқотда Ёшлар иттифоқининг етакчилари, Ўзбекистон халқ усталари, “устоз-шогирд” мактабларида таҳсил олиб, ҳунар ўрганган ёш ҳунармандлар, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Коллеж ўқувчилари ва ёш ҳунармандларнинг ижодий ишлари кўргазмаси, маҳорат сабоқлари ўтказилди. Кўргазмада ёғоч ўймакорлиги, миниатюра, зардўзлик, заргарлик, миллий либослар, кулолчилик каби йигирмадан ортиқ йўналишлардаги амалий санъат маҳсулотлари намойиш этилди.

– Мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳунармандларнинг 20 мингга яқини уюшмамиз аъзоси ҳисобланади, – дейди “Ҳунарманд” уюшмаси раҳбари Акобир Ҳакимов. – Ўтган йиллар давомида уюшмамиз ташаббуси билан 5 мингга яқин ҳунарманд ўз устахоналарида “устоз-шогирд” мактабларини ташкил этди. Натижада 12 мингга яқин ёш ҳунар сирларини ўрганди.

Тадбирда ёшларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб берди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
3 843






Все о погоде - Pogoda.uz