ЎзА Ўзбек

27.09.2020 Чоп этиш версияси

Касалхоналарга қўшимча ёрдам берилмоқда

Касалхоналарга қўшимча ёрдам берилмоқда

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг (БССТ) берган расмий маълумотига кўра, бугунги кунга келиб, дунё бўйича короновирус инфекцияси пандемияси натижасида у билан касалланганларнинг умумий сони 33 миллионга, ундан вафот этганларнинг сони эса 1 миллион нафарга яқинлашди. 

Афсуски, бу кўрсаткичлар Ўзбекистонда ҳам ортиб бормоқда.

Шунингдек, БССТ пандемия ўртача яна икки йил давом этиши, глобал жипслашув бўлмаса, уни енгишда кўплаб қийинчиликлар вужудга келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирмоқда.

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти (ЎҚЯОЖ) Қорақалпоғистон ташкилоти ЎҚЯОЖнинг ташкилотлари ва туман(шаҳар) бўлинмалари ходимларнинг ва кўнгиллиларнинг COVID-19 бўйича умумий билимларини янада ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича мавжуд билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш борасида маълум ишларни олиб бормоқда.

Бугунга келиб, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти томонидан амалга оширилаётган ишлари аҳолининг муҳтож қатламлари учун анчагина қўлайликларни яратмоқда. ЎҚЯОЖ Қорақалпоғистон ташкилоти бугунги кунда коронивирус пандемияси туфайли аҳоли ўртасида вужудга келган ижтимоий-иқтисодий шароитни иноботга олиб, ёлғиз кекса, ногирон ва ёрдамга муҳтож аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш, моддий ёрдам бериш ишларини ташкиллаштирмоқда.

Жамиятнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Қизил хоч ва Қизил ярим ой жамиятлари Халқаро федерацияси ҳамда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти билан ҳамкорликда ўтказилган “COVID-19га жавоб” лойиҳаси доирасида Республика инфекцион касалхонасига 40 та комплекс жиҳозлар (кровать, матрас, ёстиқ, одеял, чойшаб) берилди.

Бундан ташқари пандемия даврида якка ёлғиз, кам таъминланган беморларга моддий ёрдам кўрсатилди, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди, турли акциялар билан аҳолига тиббий ниқоб ва антисептик воситалари тарқатилди.

1 717
Е.Қаноатов, ЎзА