ЎзА Ўзбек

03.08.2018 16:39 Чоп этиш версияси

“Картошка” таркибида гиёҳванд модда мавжудлиги аниқланди

“Картошка” таркибида гиёҳванд модда мавжудлиги аниқланди Тошкент вилояти Бекобод туманида гиёҳванд моддалар жиноятчилигига қарши навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "Гулзор" маҳалласида истиқомат қилувчи И.Ш.нинг хонадонида 12 туп кўкнори ўсимлиги парваришланаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Хонадон соҳиби мазкур гиёҳванд ўсимлик махсус идишларда парваришланаётганига қарамасдан, “Картошка эккан эдим“, дея ўзини оқламоқчи бўлган.

Ўтказилган кимёвий экспертиза хулосасига кўра, И.Ш.нинг “картошка“си таркибида гиёҳванд моддалар мавжудлиги аниқланган.

Авазбек Худойқулов, ЎзА
8 366