Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.09.2017 17:22 Чоп этиш версияси

Карманада “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” мавзусида республика илмий-амалий семинари ўтказилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шоир-ёзувчилар, журналистлар, ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши раиси Қ.Қуронбоев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Қодиров ва бошқалар аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада юксалтириш, ёшларда юртга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш, юксак интеллектуал салоҳиятли авлодни камолга етказишда китоб беқиёс восита бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мустақилликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, истиқлол йилларида халқимиз эришаётган улкан ютуқ ва марралар ёшларнинг ёруғ келажаги учун экани ва бу улардан янада улкан шижоат ва масъулият талаб этишини бугун ҳар биримиз яхши англаймиз.

– Тенгдошларимиз билан китобхонлик тадбирлари ва турли маърифий беллашувлар ўтказишни анъанага айлантирганмиз, – дейди Кармана туманидаги 4-умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси Иброҳим Ғаффоров. – Масалан, мен ўзим бугунги кунгача 50 дан ортиқ бадиий асарни ўқиб чиқдим. Жаҳон ва миллий адабиётимизнинг сара асарларини китоб жавонимга йиғишга ҳаракат қилаяпман. Оилада ота-онам бунинг учун зарур шароитлар яратиб берган.

Семинарда ёшлар ўртасида маънавий тарғибот ишларида фаол иштирок этган, ташаббускор, фаол ёшлар ҳамда давлат ва жамот ташкилотлари ходимлари китоб жамламасидан иборат махсус совғалар, ташаккурнома ва диплом билан тақдирланди.

Навоий давлат кончилик институтида ҳам шундай семинар ташкил этилди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
3 382






Все о погоде - Pogoda.uz