ЎзА Ўзбек

27.03.2020 Чоп этиш версияси

Карантин пайтида уйда қолиб ишловчиларга...

Карантин пайтида уйда қолиб ишловчиларга...

Британиянинг почта, радио ва алоқа коммуникацияларини тартибга солувчи “Оfcom” компанияси Бош директори Мелани Дауэс “Коронавирус тарқалиши сабабли ўз-ўзини вирусдан ҳимоя қилиш пайтида уйда қолиб ишлаётган фойдаланувчиларга интернетнинг максимал тезлигини таъминлаш учун микротўлқинли печни ишлатмаслик керак“, дея маслаҳат бермоқда.

Унинг уйда интернет сифатини сақлашга ёрдам берадиган еттита маслаҳатларини “Daily Mail” нашри ўз сайтида эълон қилди.

Коронавирус сабаб, кўп мамлакатларда жорий этилган карантин қоидалари интернетдан фойдаланишни мисли кўрилмаган даражада ошириб юборди . Кўпчилик одамларнинг уйда ишлаётгани болалар боғча ва мактабларга чиқмаётгани, ўсмирлар эса турли дастурлар ва филмларни оммавий томоша қилиши ортидан интернетга бўлган талаб ошиб кетди.

“Ofcom” компанияси бошқарувчиси берган маслаҳатларга кўра;

1. Телефон алоқаси ва симли телефонлардан фойдаланиш мобайнида кенг полосали роутерларингизни телевизорлар, турли хил овоз кучайтиргич колонкалари ва болалар мониторлари каби бошқа симсиз қурилмалардан узоқроқ тутишингиз керак бўлади.

2. Симсиз телефонлар, болалар мониторлари, галоген лампалар, светодиодли қурилмалар, компьютер колонкалари, телевизорлар ва мониторлар, агар улар интернет қурилмаларига жуда яқин қуйилса, wi-fi ишлашига таъсир қилади.

3. Телефон тармоқларини қанчалик банд қилмасак, қолганларга видеоларни томоша қилишда ҳам, виртуал мулоқот ёки овозли қўнғироқларни амалга оширишда ҳам ёрдам беради.

4. Фойдаланилмайдиган симсиз қурилмалар, шунингдек Планшет ва телевизорларни ҳам йиғиштириб, уйингизни бўш қисмига жойлаштириб, интернет қурилмаларидан узоқроқ тутинг, чунки улар ишлатилмаса ҳам, интернетдан фойдаланишга халақит беради.

5. Гуруҳли видео қўнғироқлар ёки видеоконфренция тартибида алоқа қилишни тўхтатиб, овозли алоқадан фойдаланинг, бу сизнинг ва бошқаларнинг интернетдан фойдаланиш темпини узайтиради.

6. Бундан ташқари, дўстларингиз ва яқинларингизга бир вақтнинг ўзида катта ҳажмдаги маълумотлар (масалан, hd video, ўйинлар)ни узатманг.

7. Муҳим вазифаларни бажариш, ёки зудлик билан бериладиган хабарларни тарқатиш учун смс хизматидан фойдаланишни тавсия этади Британиянинг почта, радио ва алоқа коммуникациялари хизмати.

9 337
Шуҳрат Неъматов, ЎзА