Карантин даврида Тошкент шаҳрида 3270 та никоҳ қайд этилди
Тошкент шаҳар ҳудудида жами 15 та ФҲДЁ органлари, шундан 11 та ФҲДЁ бўлимлари, 4 та никоҳ уйлари фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келинмоқда...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, ФҲДЁ органлари Давлат хизматлари агентлигига ўтказилган.
Бунда ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функциялар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига юклатилди.
Тошкент шаҳар ҳудудида жами 15 та ФҲДЁ органлари, шундан 11 та ФҲДЁ бўлимлари, 4 та никоҳ уйлари фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатишда янада қулайликлар яратилиб, хусусан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали никоҳланувчи шахслар томонидан, ҳаттоки дунёнинг чет давлатида туриб ҳам никоҳга кириш ҳақидаги аризаларни онлайн тартибда юбориш имконияти йўлга қўйилганлиги фуқароларга ҳар томонлама қулай бўлиб, ФҲДЁ бўлимидаги турли хил навбат кутишлардан холи ҳолда никоҳни қайд этиш тайинланган муддатга келишини белгилайди.
Коронавирус (Covid-19) пандемиясининг тарқалишини олдини олиш ва аҳолига ўз вақтида ҳуқуқий хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида, туман ФҲДЁ бўлимлари ходимлари ҳамда аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилган ҳолда, карантин даврида ФҲДЁ бўлимлари томонидан Тошкент шаҳрида 3270 та никоҳ қонуний қайд этилган.
Ш.ЭСАНОВА,
Давлат хизматлари агентлиги
Тошкент шаҳар бошқармаси
ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳуқуқни
қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш ва
методик таъминлаш бўлими бош маслаҳатчиси