ЎзА Ўзбек

13.04.2020 Чоп этиш версияси

Карантин даврида пойтахтда қайси йўналишларда иш ўринлари яратилмоқда?

Карантин даврида пойтахтда қайси йўналишларда иш ўринлари яратилмоқда? АОКАда ўтказилган брифингида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Муҳаммадхўжаев иштирок этди. У турли мавзудаги саволларга жавоб берди.

Пойтахт маҳаллаларида ташкил этилган савдо-ярмаркаларининг биринчи кунлари нақд пулда савдо қилингани ва кейинчалик пластик карталар орқали савдо йўлга қўйилганини, аҳоли орасида ижтимоий масофани сақлаш оммалашганидан хурсанд эканини изҳор этди.

Шунингдек, карантин даврида вақтинча иш сўраган фуқароларнинг талабига кўра бир қатор янги иш ўринлари яратилганига ҳам тўхталиб ўтди. Уларга жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланар экан. Мисол учун, блок-постларга посбон сифатида 202, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан эса 1249 иш ўрни яратилди.

Кўп қаватли хонадонларда иситиш тизимининг қачонга қадар ишлаб туриши кўпчиликни қизиқтириши табиий. Қайд этиш керакки, иситиш тизимларини 10 апрелда ўчириш мўлжалланган эди. Бироқ, об-ҳаво нобарқарорлиги туфайли бу тадбирлар вақтинча тўхтатилади. Ҳаво барқарор бўлмагунга қадар иситиш тизими ишлаб туради.



1 172
Сайёра Шоева, ЎзА