ЎзА Ўзбек

29.08.2018 16:30 Чоп этиш версияси

"Камбағални туянинг устида ҳам ит қопар", деганларидек...

"Камбағални туянинг устида ҳам ит қопар", деганларидек...
Шеробод тумани «Қишлоқбозор» маҳалласида истиқомад қилувчи фуқаролар Бозор Холбоев ​ва қўшниси Зокир Бердиев​лар йиғиб-териб уй қуриш мақсадида жорий йилнинг февраль ойида 100-150 та – жами 250 дона «SUPER HOUS» номли шиферни 43 000 сўмдан – 10 750 000 сўмга тумандаги қурилиш моллари дўконларининг биридан сотиб олади ва елкасидан тоғ ағдарилдек бўлади. 
Аммо бу хурсандчилиги бир ойга ҳам чўзилмай, ҳали ишлатилмаган шиферлар ёрилиб кетганини кўриб, бир аҳволга тушади. Сотувчига ҳолатни тушунтирса-да, ҳар хил важлар билан 5-6 ой давомида унинг эътирозини рад қилиб келади.

Шундан сўнг улар Шеробод туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппаратига шикоят ариза билан мурожаат қилишади ва жамият ходимлари томонидан мурожаати атрофлича ўрганилиб, сотувчи ва истеъмолчиларга қонун талаблари тушунтирилди. Шунингдек, истеъмолчиларнинг 250 дона, яъни 10 750 000 сўмлик шиферлари янги 250 дона шиферларга алмаштирилиб берилди.


ЎзА
4 536