Сирдарё тумани “Қуёш” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Исмоил Чакалов 15 сотихли иссиқхонасидан бир йилда 120 миллион сўмдан ошириб соф даромад олмоқда.

Авваллари Сирдарё деҳқон бозорларига асосан турли кўчат ва кўкатлар Тошкент вилоятидан, олма Бахмалдан, узум Фарғонадан, қўйингки, ҳатто, анор ҳам Қувадан келтирилиб, харидорлар эҳтиёжи қаноатлантирилган.

Бугун эса юқорида номлари зикр этилган ҳудудларда етиштирилган маҳсулотлардан сифат жиҳатдан асло қолишмайдиган неъматлар шу ҳудуднинг ўзида етиштирилаётир. Нархи ҳам анча-мунча арзон бўлган сабзавот ва ҳўл мевалар Сирдарё вилояти деҳқон бозорларининг кўрки бўлаётир. Бу – сирдарёлик деҳқонлар ердан унумли фойдаланиб, томорқасидан бир йилда икки-уч марталаб ҳосил олаётганидан, деҳқончилик сир-асрорларини ўрганиб, меҳнат қилаётганидан далолат.

КАМБАГАЛЛИК-2.jpg

Шунингдек, бу хайрли ишларнинг янада жонланишида Президентимизнинг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги “Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори деҳқон хўжаликлари ва томорқачиликнинг ривож топишида муҳим аҳамият касб этди. Мазкур ҳужжатларга асосан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Сирдарё вилояти бўйича вакиллиги ташкил этилди.

КАМБАГАЛЛИК-4.jpg

Ўтган давр ичида ушбу жамғарма вакиллиги томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда “Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятларини молиявий қўллаб-қувватлаш, уруғ, техника воситалари, зотли қорамоллар етказиб бериш бўйича вилоятда қатор ишлар амалга оширилди. Ўтган 2019 йили жамғарманинг вилоят вакиллиги томонидан фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 1 миллиард 731 миллион сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Ушбу эътибор самарасида жойларда, вилоят бўйича 57 та иссиқхона, 58 та паррандачилик, 14 та асаларичилик, 46 та қўйчилик, 2 та эчкичилик, 3 та куркачилик, 10 та чорвачилик, 59 та қуёнчилик хўжаликлари ташкил этилиб, 7 та янги боғ ва токзорлар барпо этилди.

Булардан ташқари, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида вилоятда юзлаб оилалар янги иш ўринларига эга бўлиши билан бирга иқтисодий жиҳатдан ўз оилалари бюджетини мустаҳкамлади, натижада элимиз дастурхони тўкинлигига баракали ҳисса қўшилди. Ўнлаб сирдарёлик замонавий ишбилармонлар армияси пайдо бўлди.

КАМБАГАЛЛИК-5.jpg

Сирдарё тумани “Қуёш” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган Исмоил Чакалов томорқасида қилаётган меҳнати орқали миллионлаб даромад қилаётган минглаб сирдарёлик замонавий ишбилармон, миришкор деҳқонлардан бири. Кўп йиллар дурадгорлик билан шуғулланиб келган Исмоил Чакалов давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 26 апрелдаги қароридан сўнг томорқасини ривожлантиришга қарор қилиб, 15 сотихли томорқасида кўчат ва сабзавот маҳсулотлари етиштирадиган иссиқхона фаолиятини йўлга қўйди.

Қиш мавсумида ҳар квадрат-метрда 10 минг тупгача помидор ва бодринг кўчатлари етиштириб, талабгорларга сотди. Март ойида кўчатлардан бўшаган майдонларда Исроил давлатидан келтирилган помидорнинг “Сабина” навини парваришлаб, мўл ҳосил етиштирди. Ана шу иссиқхонасидан йилига 120 миллион сўмдан ошириб соф даромад оляпти. Қувонарлиси шу иссиқхонада 25 киши учун доимий иш ўрни яратилган.

КАМБАГАЛЛИК-6.jpg

Исмоил Чакаловнинг иссиқхонасида меҳнат қилаётганлар яхшигина иш ҳаққи олишлари билан бирга уларга бепул иссиқ овқат ҳам ташкил этилгани эса таҳсинга лойиқ. Миришкор деҳқон Исмоил Чакалов иссиқхонасини қиш ойларида ўтин ва кўмир билан иситади. Унинг таъкидлашича, бу газ ёки электрга нисбатан анча арзонга тушар экан.

Сабзавот етиштиришнинг ҳадисини олган Исмоил Чакаловни бугун Тошкент вилоятида ҳам жуда яхши билишади. Ўтган йили миришкор деҳқонга Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатидан келиб, корхонага тегишли бўлган ердаги иссиқхона хўжалигини тиклаб беришни илтимос қилишди. Тажрибали деҳқон сўнги йилларда ҳосилдорлиги кескин пасайиб кетиб, зарар келтираётган иссиқхонада помидор ва бодринг кўчатларини парваришлашини намунали йўлга қўйди. Комбинат иссиқхонасига экилган экинларни ўз вақтида ўғитлаш, турли касалликларга қарши зарур дори воситаларини қўллашда замонавий инновация ютуқларидан кенг фойдаланилди, Вақтида суғорилиб, чопиғи амалга оширилди. Натижада зарарга ишлаётган комбинат иссиқхонасидан ўтган йили 100 миллион сўмдан ортиқ даромад олинди.

КАМБАГАЛЛИК-7.jpg

– Иссиқхона ҳам худди ёш боладай эътиборни, қаровни, у ерга экилган экинлар вақтида минерал ва маҳаллий ўғитларини беришингизни, парваришни талаб қилади, – дейди Имоил Чакалов. – Шунинг учун экилган кўчатларни озиқлантиришда минерал ўғитдан ташқари, нуридан ҳам кўп фойдаланамиз. Экин майдонларимиз шўрхоклиги туфайли бир йилда уч марта тупроқнинг шўрини ювамиз. Ҳаракатларимизга яраша даромадимиз ҳам чакки эмас. Шу кичкина иссиқхона хўжалигимиз орқасидан тўрт нафар фарзандимни уйли-жойли қилдим. Уйлар қуриб, машина олдик.

Бугун ер қадрини билганга ҳар бир қарич ер олтинга тенг. 10-15 сотихлаб томорқаси бўла туриб, ерига беда ёки маккажўхори экиб, ерни умрининг ҳам, кучини ҳам кетказаётган баъзи томорқа эгаларига ҳам, уларнинг ўша ерларига ҳам жуда ачиниб кетаман. Айрим ҳафсаласиз томорқа эгаларига, ахир ер бебаҳо неъмат-ку, ундан унумли фойдаланиб, рўзғорингизга барака киритсангиз бўлмайдими, дейман. Насиҳатимни олганлар кам бўлишмади. Ҳатто томорқасига мени ҳавасим келаётганлари ҳам бор. Ҳалол меҳнати ортидан даромад қилаётган ҳамюртларимни кўриб қалбим яйрайди.

КАМБАГАЛЛИК-9.jpg

Вилоятда фермерлик, деҳқон хўжаликлари ва айниқса томорқачиликни ривожлантиришга, Исмоил ака Чакаловдек оилавий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга, фуқароларининг бой бўлиши учун жорий йилда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятда фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорликка қўл ураётган ишбилармон ва ҳунармандларга 16 фоизлик кредит маблағлари бериш каби эзгу ишлар изчил давом эттирилиш режалаштирган.

– Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизда камбағаллик даражасида яшаётган аҳолини шу даражадан чиқариш учун, аввало, уларни иш билан таъминлаш лозимлигини, бунинг учун уларни қўллаб-қувватлаш кераклигини алоҳида таъкидладилар, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Сирдарё вилояти бўйича вакили Илҳом Олимов. – Банд бўлмаган аҳолининг асосий қисми қишлоқларимизда яшаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Уларни ишли қилишнинг энг асосий йўли – деҳқон хўжаликлари, фермерлик, тадбиркорлик, томорқачиликни ривожлантиришдир. Шу сабабдан биз ҳам вилоятимизда тадбиркорликни бошламоқчи ёки иш фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган оилаларни аниқлаш мақсадида уйма-уй юриб, тушунтириш ишлари олиб боряпмиз. Бир қатор тижорат банкларидан кредит олиб, деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликларини, ҳунармандчилик, томорқачилик фаолиятларини бемалол ривожлантиришлари мумкинлигини таъкидлаяпмиз. Қувонарлиси, бу ишни бошламоқчи бўлганлар сони кундан-кунга ортиб бораётганидир.

КАМБАГАЛЛИК-13.jpg

КАМБАГАЛЛИК-15.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камбағаллик даражасидан чиқиш йўлини биласизми?