ЎзА Ўзбек

10.02.2020 Чоп этиш версияси

“Камалак” юлдузлари болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичи ўтказилди

“Камалак” юлдузлари болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичи ўтказилди

Наманганда Ўзбекистон Республикаси “Камалак” болалар ташкилотининг анъанавий “Камалак” юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намоён қилиши учун кенг имкониятлар яратиб бериш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, илм-фан ва санъат сирларини эгаллаш йўлида руҳлантириш ва интилишларини рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган фестивалнинг вилоят босқичида 256 ўғил-қиз иштирок этди.

2.jpg

1.jpg

Ёш иқтидор эгалари мумтоз, вокаль, халқ чолғулари, рақс, тасвирий ва амалий санъат, наср ва назм йўналишларида қобилиятини яна бир синовдан ўтказди. Уларнинг чиқишларида, тақдим этган ижодий ишларида жозибадорлик, бетакрорлик, оламни ранглар уйғунлигида ифодалаш, озод ва обод юрт васфи, Ватанни севиб-ардоқлаш, унга бўлган меҳр-муҳаббат тараннуми ўз ифодасини топди.

Нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан холислик, шаффофлик ва адолат мезонларига таянган ҳолда баҳолаб борилган фестиваль якунига кўра олти йўналиш бўйича 18 иштирокчи танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

5.jpg

13.jpg

465
Акромжон САТТОРОВ, Ҳотам МАМАДАЛИЕВ​ (сурат), ЎзА