ЎзА Ўзбек

05.11.2019 Чоп этиш версияси

“Камалак”да олтин куз” лойиҳаси

“Камалак”да олтин куз” лойиҳаси

Бешта ташаббус – амалда 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган бешта муҳим ташаббуси асосида Жиззах шаҳридаги Ёшлар инновацион марказида “Камалак”да олтин куз” лойиҳаси ўтказилди.

photo5335014457774026080.jpg

Иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратини намоён қилишлари учун имконият яратиш, маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатларидан 100 дан ортиқ ижодкор ёшлар иштирок этди. 

Тадбир доирасида “Ҳосил байрами”, “Инновацион лойиҳалар кўргазмаси”, “Velo-tryuk” велосипедлар баҳси, “Менинг юртимда куз” расмлар танлови, “Formula-1” лойиҳалари амалга оширилди. 

photo5334843565320285397.jpg

Танловда фаол иштирок этган ва фахрли ўринларни эгаллаган ўғил-қизларга Ёшлар иттифоқининг махсус совғалари ва статуэткалари топширилди. 

568
Тошқул БЕКНАЗАРОВ, Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА