ЎзА Ўзбек

02.08.2020 Чоп этиш версияси

Кам таъминланган, эҳтиёжманд 150 оилага гўшт тарқатилди

Кам таъминланган, эҳтиёжманд 150 оилага гўшт тарқатилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан кам таъминланган, эҳтиёжманд 150 оилага гўшт тарқатилди.

– Бу қутлуғ байрамнинг моҳиятида мужассам бўлган эзгу ва савоб ишлар қилиб яшаш, ўзаро ёрдам, меҳр-саховат, сабру қаноат, шукроналик, тинчлик ва соғлиқни қадрлашдек улуғ фазилатлар бугун алоҳида аҳамият касб этмоқда​, – дейди “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Исломбек Тажетдинов. – Дарҳақиқат, мақсадимиз пандемия даврида аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашдир.


2 156
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА