ЎзА Ўзбек

25.04.2019 Чоп этиш версияси

Кадрлардан самарали фойдаланиш механизми керакми?

Кадрлардан самарали фойдаланиш механизми керакми?

Гулистон шаҳрида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Салоҳиятли кадрлар – тараққиётимиз гарови” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Гулистон давлат университети ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда партиянинг Ёшлар билан ишлаш бўлими, Сиёсий таълим маркази ва фаоллари, ўқитувчилар, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари битирувчиларини сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш фаол, ёш мутахассисларни аниқлаш, салоҳиятли йигит-қизларни мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятни барпо этишдаги фаоллигини қўллаб–қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу мулоқот O’zLiDeP вилоят кенгаши ижроия қўмитаси ҳамда Гулистон давлат университети томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси ва ички норматив ҳужжатларидаги ўзаро муштарак мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб имзоланган Меморандумга мувофиқ ташкил этилди.

ГулДУ-4.JPG

Гулистон давлат университетида 6 минг 900 дан зиёд ёшлар таҳсил олади. Якунига етиб бораётган жорий ўқув йилида олийгоҳни 1 минг 31 нафар йигит-қиз тамомлаб, баъзилари магистратура йўналишида ўқишини давом эттирса, қолганлари жамиятимизнинг турли жабҳаларида ўз меҳнат фаолиятини бошлайди.

– Бугунги кунда мамлакатимизда замонавий билимларга эга бўлган ёш ва малакали кадрларга эҳтиёж ортиб бормоқда, – дейди O’zLiDeP вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Фахриддин Абдусатторов. – Бу борада сиёсий партиялар томонидан кадрларни ўз ўрнига қўйиш ва улардан самарали фойдаланиш механизмини яратиш лозим. Партиянинг вилоят, туман, шаҳар кенгашларига ишга қабул қилиш учун сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этиш, мамлакатимизнинг нуфузли олий таълим муассасалари талабаларини сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш баробарида фаол ёш мутахассисларни аниқлаш, қайд этиб бориш ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсадимиздир.

ГулДУ-5.JPG

Тадбир қатнашчиларини O’zLiDeP вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ҳусан Жаббаров – лойиҳанинг мақсад ва вазифалари билан таништирди, Партия кенгаши Мафкуравий, тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири Дилшод Тўрақулов “O’zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари” мавзусидаги маърузаси катта эътибор билан тингланди. O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари Элёр Жўраев “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг слайд-тақдимотини ўтказди.

Лойиҳа олий таълим муасасаси талабалари билан очиқ мулоқот шаклида тўғридан-тўғри учрашув тарзида ўтказилди. Учрашувда партия сафига аъзо бўлиш истагини билдирган, партия тизимида ишлашга ва партиявий фаолият билан шуғулланишга истак билдирган ўндан зиёд талаба-ёшларни партиянинг кадрлар заҳирасига олиш белгаланди.

1 811
А.Қаюмов, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА