ЎзА Ўзбек

20.08.2018 19:07 Чоп этиш версияси

Кўзларимда яшнаган гулистоним...

Кўзларимда яшнаган гулистоним... Болалик орзуларим қанот ёзган нурли паллалар онам оймомога тикилиб эртак айтарди. Эзғилаб ёққан ёмғир кўнглимизга ҳадик аралаш ажиб ҳислар бағишларди. Уйимиз томидан ўтган чакки товоқларга тинимсиз томарди. Биз – болаларнинг хаёли онамиз айтган афсонавий эртаклар оғушига ғарқ бўларди. Бу эртаклар эзгулик билан тугарди. Шу-шу онам айтган эртаклар қаҳрамонига айландим. Гоҳ мағлуб, гоҳ ғолибман...

...Ёшлиги далада кечган, мактаб, китоб ва фандан йироқлашган боланинг маҳзун нигоҳи ҳеч кўз ўнгимдан кетмайди. 1985 йилнинг кузида Москвада ҳарбий хизмат бурчимни ўтаб қайтаётганимда поездда менга икки Беларусь зобити ҳамроҳ бўлди. Йўл-йўлакай суҳбатлашиб кетдик. Мени Ватан соғинчи ўртайди – Она тупроғимни таърифлайман...

Бугун ҳаётимизда янгича маъно зоҳир. Ҳамма нарса халқ манфаати учун хизмат қилмоқда. Биз саҳрода боғ қиляпмиз. Чўлда бўстон яратамиз. Гап исботи билан, сариосиёлик Носирхон ота Тўрақулов Тоқчи қишлоғининг бепоён қирларида икки юз гектар лалми боғни юрак меҳри билан кўкартирмоқда. Шиғил ҳосилли ниҳолларни кўриб кўз қувнайди. Сурхон воҳасининг беқиёс тупроғини кезиб юрганимда беҳисоб ўзгаришлардан бошим кўкка етди. Юртнинг бебаҳо тупроғига қиёс топишга қийналдим.

Бугун мамлакатимизга келаётган сайёҳларнинг қадами узилмай қолди. Улар тинчлик ҳукмрон мамлакатга келади...

Фахр этурман то абад, мен Ўзбекистоним билан,

Кўзларимда яшнаган тенгсиз гулистоним билан.

Ўчмагай қалбимда шам, оташли сўз излар қалам,

Қанча ёзсам шунча кам, битмас достоним билан.

Ҳилпирар байроғимиз – бизнинг юксак тоғимиз,

Кетди дил чанқоғимиз, осуда ҳар оним билан.

Чарх уриб учгай Ҳумо, тинчлик топар қалбимда жо,

Қўл очиб айланг дуо, хуш давру давроним билан.

Излагай имконга йўл, мақсад буюк довонга йўл,

Энг улуғ карвонга йўл, бошловчи сорбоним билан.

Ўргилиб тупроғида, меҳру муҳаббат боғида,

Ҳуррият ардоғида, куйлай дилу жоним билан.

Сарбаланд Ахтамқули, ҳар бир ғазал ишқим гули,

Эзгуликлар ҳосили пишгай юрак қоним билан.

Ахтамқули, шоир.

ЎзА
4 335