ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

Кўза кунда эмас, кунида синади...

Кўза кунда эмас, кунида синади...

Бухорода 2524 туп кўкнор, 4 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини қонунга хилоф равишда эккан фуқаро қўлга тушди.

Бухоро вилояти Шофиркон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори – 2020” кенг қамровли тезкор тадбири доирасида Қалмақон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, 1940 йилда туғилган фуқаро Р.Р. (эркак) яшаш уйининг 3 сотих майдонга эга бўлган ички экин ерига 2524 туп кўкнор, 4 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини қонунга хилоф равишда эккан. 

Экиб парваришлаган ҳамда уларнинг ҳосилини йиғиб, соф оғирлиги 19 килограмдан ортиқ бўлган кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини келгусида ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.Р.га нисбатан ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми, 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

1 172
Зариф Комилов, УзА