Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.09.2017 15:29 Чоп этиш версияси

Кўргазмада «WIUT Art club» студиясида таҳсил олаётган талабалар ва ўқитувчиларнинг фотоасарлари намойиш этилмоқда

Кўргазмада «WIUT Art club» студиясида таҳсил олаётган талабалар ва ўқитувчиларнинг фотоасарлари намойиш этилмоқда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда «Мустақиллик авлодлари: фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» номли кўргазма ташкил этди.

Тошкент Халқаро Вестминстер университети проректори Н.Қодиров, Бадиий академия раиси ўринбосари Ф.Тошмуҳамедов ва бошқалар юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг изчиллик билан амалга оширилаётгани ва ижодкорларга кўрсатилаётган эътибор хусусида сўз юритди.

Университет 2002 йил Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган. Билим масканидаги юқори сифатли таълим жараёни мазкур олий ўқув юртининг мамлакатимиздаги илғор таълим муассасалари қаторидан ўрин эгаллашига сабаб бўлди. Талабалар таълим жараёнидан ташқари, университетнинг ижтимоий-маърифий ҳаётига ҳам кенг жалб қилинади, қизиқишлари қўллаб-қувватланади, қўшимча билимлар берилади.

5.JPG

Университетда санъатнинг йигирмага яқин тури бўйича тўгарак ва клублар фаолият кўрсатади. Клуб ва тўгараклар аъзоларининг ижодий ютуқлари раҳбарият томонидан мунтазам қўллаб-қувватланади.

Ижодкорларни руҳлантириш ҳамда талаба-ёшларнинг миллий маданиятимиз ва санъатимизга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган мазкур кўргазмада университетдаги «WIUT Art club» студиясида таҳсил олаётган талабалар ва ўқитувчиларнинг 50 дан зиёд тасвирий, 40 дан ортиқ фотоасари намойиш этилмоқда.

2-босқич талабаси Авазбек Эргашев ҳам ушбу кўргазмада ижодий ишлари билан иштирок этмоқда.

– Ўқиш жараёнида ижтимоий ҳаётдаги фаоллигимиз академик ютуқлар сингари юқори баҳоланади, – дейди А.Эргашев. – Шу боис, тенгдошларимнинг аксарияти дарслардан кейин турли машғулотлар билан банд бўлади. Бу биз учун ҳам қизиқарли, ҳам фойдали. Мен фотоасарлар яратишга қизиқаман ва бундан завқ оламан.

Моҳигул Қосимова, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
2 402






Все о погоде - Pogoda.uz