ЎзА Ўзбек

28.03.2019 19:59:57 Чоп этиш версияси

Кўпчиликнинг сўровига жавоб бериш – оддий қоида, аммо “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ундай қилмаяпти

ЎзА сайтида 2019 йил 4 март куни “Ўзбекистонликлар нима учун қўшни давлат аэропортларидан парвоз қилишни афзал кўрмоқда?” сарлавҳали материал эълон қилинган эди.

Унда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан тақдим этилаётган авиачипталар нархлари қўшни давлатларники билан солиштирганда қиммат экани, шу боис юзлаб ўзбекистонликлар Қозоғистон аэропортлари орқали парвоз қилаётгани қайд этилган ҳамда бир неча ҳақли саволлар ўртага ташланган эди.

Мақола ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг эътиборини тортди, кўплаб фикрлар билдирилди. Қисқаси, ҳамма нарх-навонинг сабаби билан қизиқди, мутасаддилардан изоҳ сўради.

Мутасаддилар эса негадир кўпчиликни қизиқтираётган саволларга жавоб бериш ёки тушунтиришни истамаётирлар. Тушунтириш зарурлигини тушунмаётган бўлишлари ҳам мумкин.

Нима бўлгандаям, авиачипталар нархидаги баланд-пастликни изоҳлаш, одамларнинг сўровларига жавоб бериш маданиятли юртларда оддий қоида ҳисобланади.

Шундай эмасми, ҳурматли Бахтиёр Ибрагимович?!